"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

АЛИШЕР НАВОИЙ ДУНЁ НИГОҲИДА

Ўқилди: 50

Турку Ажаму Арабда айём,
Ҳар шоира термишди бир ком,
Ўлмишди Навоий сухандон,
Манзуру шоҳаншоҳи Хуросон.
ФузулийНавоийдек даҳоларнинг ижоди конга ўхшайди. Уларни қанчалик чуқур талқин қилсанг, шунчалик кўп нодир ва бебаҳо хазинани кашф этасан.
Г.Севунц

Фузулий, Шамси, Сайхали,
Навоий, Саидий, Фердаусий,
Хома-хафиз-бу аммаси
Мадат бер яшагири фаръяд.
Абай

Алишернинг ўлмас мисраларида шоҳона қасрлар эмас, балки чўлга оби-ҳаёт келтириш тараннум қилингани бежиз эмас эди.
Э.Межелайтис

Энг аввало унинг ажойиб, кўп қирралилигини қайд қиламиз: доно сиёсий олим, мутафаккир, наққош, мусиқачи, тенгсиз сўз санъаткори. Маданиятнинг унга бегона бўлган соҳаси топилмайди. Фақат Гёте, Пушкин каби беқиёс катта даҳо эгаларигина шундай ҳар тарафлама истеъдод эгалари бўлганлар, бу кўп тарафламалик шуни кўрсатадики, инсонга оид ҳеч нарса унга бегона эмас эди.
Е.Э.Бертельс

Чор китобдан — тура қочдим,
Навоийдан савод очдим,
Фузулийдан дурлар сочдим,
Дилбарларни излар эрдим.
Бердақ

Алишер Навоий умуминсониятга тегишли. Чинакам шоирнинг ижоди — инсоний маданият иқлимида тоза ҳаводек гап. Навоийнинг ҳаққоний шеърияти юрак ва онгларимиз нафас олаётган заҳарланган ҳавони бугун ҳам тозартириб турибди.
Ў.Сулаймонов

Ўзбек адабиёти тарихининг равнақи олим ва шоир Алишер Навоий номи билан боғлиқ, унинг шеър ва достонлари ўзбек шеъриятинигина эмас, балки бутун Ўрта Осиё адабиётини юксакликка кўтарган асарлардир. Буюк даҳо ижодининг бош мавзуи — Ватанга муҳаббат, меҳнатга садоқат, ахлоқий юксакликка интилиш, шахс эркинлиги ва ҳақиқий инсоний севгидир. «Хамса» ўзининг ғояларга бойлиги билан, образларнинг тўлақонлиги билан жаҳон адабиётининг дурдоналаридан ҳисобланади.
Г.Дудек

Алишер Навоий буюк шоир, у ҳақда бирор беъмани гап айтиб қўйишдан қўрқаман. Навоийнинг минг йилларга татирли аҳамияти бор. Айни чоқда, у бизга ҳар куни керак. Унинг шеърияти машаққатларни енгиб ўтишнинг ва муҳаббатнинг ёрқин тимсолидир. Мен ўзимнинг «Шояд» достонимни ўқиётганимда кўз ўнгимда Алишер Навоий яратган ошиқ-маъшуқ қадростлаб турган эдилар. Токи ошуфта қалбларнинг буюк муҳаббати барҳаёт экан, муҳаббат ҳам абадий барҳаётдир.
Андрей Вознесенский

Алишер… ажойиб давлат арбоби, моҳир саркарда, ўткир ва сермаҳсул адиб сифатида машҳур бўлди. У вафот этганидан бери орадан уч ярим аср ўтиб кетган бўлса ҳам, аммо унинг асарлари ҳар бир ўзбек хонадонида хазина каби қадрланади.
Герман Вамбери
www.fikr.uz
Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК