"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

НАВОИЙНИ ХОТИРЛАБ…

Ўқилди: 76

 Бугун Термиз шаҳрида Вилоят ҳокимлиги, Термиз давлат университети, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Афғонистон фуқароларни ўқитиш таълим маркази ҳамкорлигида “Навоийни хотирлаб…” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Сурхондарё вилоят ҳоким ўринбосари Рўзимурод Чориев Навоий ҳақидаги илиқ ва самимий фикрлари билан очиб берди.

Тадбирда Термиз давлат университети ўқитувчиси фаол ижодкор Муҳайё Ҳамроева, Афғонистон фуқароларни ўқитиш таълим маркази талабаси Самия Фаррухзодалар ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ва унинг ижод йўли ҳақидаги маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбирда буюк мутаффаккир бобокалонимиз Алишер Навоийнинг ғазал ва рубоийларини Термиз давлат университети талабалари ижросида тингланди. Шеърхонлик куй қўшиққа уланди.

Тадбир сўнггида Буюк аждодимиз Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Шоирнинг ёдига бир зум сукут сақланди.

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК