"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ўқилди: 37

9 февраль. Жиззах политехника институтида ташкил қилинган “Назм ва наво” бадиий кеча Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллигига бағишланди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими масъул котиби Меҳрибон Абдураҳмонова “Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ” мавзусида гапирди. Шоирларнинг таваллудига бағишланган ушбу кеча бевосита очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Кечага йиғилганлар ва талабалар шоирларнинг ғазал ва рубоийларидан ўқиб, ундан олган ўз таассуротлари ва фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими масъул котиби Ҳаётхон Ортиқбоева сўз олиб Навоий ижодий меросини ўрганиш Одам ва Олам тушунчаларини англаб етишдаги муҳим омил эканлигини таъкидлаб ўтди. Адабий кечада шоиралар Меҳрибон Абдураҳмонова ва Ҳаётхон Ортиқбоевалар ўз шеърларидан ҳам ўқиб даврага кўтаринки руҳ бағишлашди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими

 

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК