"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ

Ўқилди: 34

8 февраль куни Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида буюк мутафаккир, ўзбек мумтоз адабиёти асосчиси Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Қосимов очиб берди ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан ўтказилган “Навоийга эҳтиром” кўрик-танлов ғолибларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Шундан сўнг Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодий мероси ҳақида маъруза қилди. Тадбирда Тадбир давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, фаол ижодкорлар, Андижон вилоят Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби, Наманган вилоят Ибрат ижод мактаб ва Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчилари ўз чиқишлари билан иштирок этди. Вилоят мусиқали драма театри томонидан тайёрланган саҳна кўринишида Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро сиймолари гавдалантирилди. Тадбир қўшиқ ва шеърларга бой тарзда ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси Фарғона вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК