"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БУЮК АЖДОДЛАР НОМИ БАРҲАЁТ

Ўқилди: 57

Буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб, Бухоро шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида ўтказилган маданий-маърифий тадбир ана шундай номланди.

Унда иштирок этган шоир-ёзувчилар, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши фаоллари, Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчи ва талабалари, Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиларининг чиқишларида буюк боболар ёдига эҳтиром яққол намоён бўлди.

Тадбирда сўз олган Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ҳамза Рўзиев, Бухоро давлат университети доценти, филология фанлари номзоди  Ҳусниддин Эшонқулов, Ёзувчилар уюшмаси вилояти бўлими раҳбари, шоир Шодмон Сулаймон, бўлим мутахассиси, шоира Гўзал Рўзиевалар тадбир иштирокчиларини барча туркий тилли халқлар учун севимли кун билан муборакбод этиб, мутафаккир ҳаёти ва ижодининг энг муҳим жиҳатлари, ибратлари саҳифалари хусусидаги мулоҳазаларини баён этдилар.

“Шашмақом”нинг сеҳрли садолари, Навоий ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар ижроси, шоир ғазал ва рубоийларидан таркиб топган нафис мушоира, мутафаккир достонлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари тақдимоти бадиий кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК