"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БАРҲАЁТ СИЙМОЛАР, БОҚИЙ АНЪАНАЛАР

Ўқилди: 56

Когон туманидаги 5-умумтаълим мактабида мазкур шиор остида, Алишер Навоий таваллудининг 578 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тарғибот акцияси ташкил этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, мактаб педагогик жамоаси ва ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида ўтказилган тарғибот тадбирида таниқли шоир-ёзувчилар, ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўқувчи-ёшлар ижросидаги ғазал ва рубоийлар, мумтоз қўшиқлар, икки буюк сиймо ҳаёти ва ижодининг энг муҳим қирраларини ўзида мужассам этган саҳна кўринишлари йиғилганлар эътирофига сазовор бўлди. Ўзбек тили ва адабиёти ҳафталиги доирасида ташкил этилган китоб ҳамда ижодий ишлар кўргазмаси ёшларнинг улуғ аждодларимиз даҳосига эҳтиромини яққол ифода этди.

Тарғибот акциясининг иккинчи қисмида устоз ижодкорлар анъаналари муносиб давом этаётганлигининг рамзий ифодаси сифатида замондош шоиримиз, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, носир ва драматург Абдунаби Ҳамро билан ижодий мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқот давомида ўқувчи-ёшлар шоир шеърларидан намуналар ўқидилар, бадиий ижод борасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Тадбир якунида бу каби ижодий учрашув ва маҳорат дарсларини мунтазам ташкил этиш ёш авлод камолотида муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК