"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

НАЗМ ВА НАВО КЕЧАСИ

Ўқилди: 48

Жиззах вилоят мусиқали драма театрида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими,  вилоят маданият бошқармаси  Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан  “Назм ва наво” деб номланган саҳналаштирилган адабий- маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими масъул котиби Меҳрибон Абдураҳмонова сўзга чиқиб, буюк мутақаккирларнинг ҳам шоир, ҳам шахс, ҳам давлат арбоби сифатида нафақат юртимиз тарихи, балки жаҳон цивилизациясида муносиб ўрин эгаллаши ҳақида гапирди. Уларнинг юксак бадиий мероси, ўлмас асарлари бугунги кунда ҳам барчани бирдек мафтун этишини таъкидлади.

Тадбир давомида Ҳамид Олимжон  Зулфия ижод мактаби ўқувчилари томонидан Алишер Навоий Ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари ҳамда рубоийлари ёддан айтилган бўлса, Жиззах вилоят Мақом ансамбли ижрочилари томонидан қўшиқ қилиб куйланди.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК