"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БУЮК ДАҲОЛАРГА ЭҲТИРОМ

Ўқилди: 48

Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртида Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан  “ Буюк даҳоларга эҳтиром” мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳарбий билим юрти профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва вилоятдаги ижодкорлар иштирок этишди.  Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими етакчи мутахассиси С.Оканов сўз олиб, буюк шоирларнинг ҳаёти ва ижоди, жаҳон адабиётида тутган ўрни ҳақида гапирди. Шунингдек, у мумтоз шоирларимизнинг ғазал ва рубоийларидан ўқиб, уларнинг маъно-мазмунини ёш курсантларга тушунтириб берди. Ўз навбатида, ҳарбий билим юрти курсантлари ҳам улуғ аждодларимиз ижодидан намуналар айтиб беришди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК