"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ИККИ БУЮК ШОИР

Ўқилди: 55

Жиззахдаги Х ҳарбий қисмда Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан  “Икки буюк шоир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятимиздаги кўзга кўринган ижодкорлар ва санъаткорлар иштирок этиб, тадбирга хушкайфият бағишладилар. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими етакчи мутахассиси С.Оканов буюк шоирларнинг ҳаёти ва ижоди, жаҳон адабиётида тутган ўрни ҳақида гапириб, уларнинг ғазал ва рубоийларидан ўқиб, шарҳлаб берди. Ҳарбийлар ҳам ўз навбатида буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ватанпарварлик руҳидаги  рубоийларидан ўқишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК