"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЁШ УМИД НИҲОЛЛАРИ

Ўқилди: 37

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлимида ёш ижодкорлар – Малоҳат Нуриддинова, Лобар Белдиева, Шаҳрибону Турсунова ва Гулмира Абдураимованинг “Биринчи китобим” рукнида тайёрланган қўлёзмаларининг муҳокамалари бўлди.

Уюшма вилоят бўлими томонидан илк маротаба амалга оширилаётган мазкур лойиҳада 80 нафардан ортиқ ёшларнинг ижод намуналари атрофлича кўриб чиқилди ва бир овоздан тўрт нафар ижодкор саралаб олинди.

Китобларнинг ҳар бири нашрдан чиқиш учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари фикр ва хулосалари берилди, йўл қўйилган хато ва камчиликлар тузатилди.

Мазкур қўлёзмалар яқин кунларда нашриётга топширилади.

Донохол Жумаева,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК