"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ «ХАЗОЙИН УЛ-МАОНИЙ» АСАРИ ҚИРҒИЗИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА

Ўқилди: 40

Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Комил Рашидов 9 февраль куни Алиқул Осмонов номидаги Қирғизистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда culture.akipress.org сайти хабар берди.

Учрашув давомида К.Рашидов кутубхона директори Жилдиз Бакашовага Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» асарининг рус тилида чоп этилган таржимаси – «Сокровищница мыслей» китоби ва «Шарқ Юлдузи» адабий-бадиий журналининг махсус сонини совға қилди. Ж.Бакашова миннаторлик билдириб, мазкур китоб Қирғизистон Миллий кутубхонаси фондида ўзининг муносиб ўрнини топишини таъкидлади.

Шунингдек, учрашув чоғида ўзбек ва қирғиз халқларининг дўстлигини ва ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, ўзаро маданий алоқалар ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди томонидан буюк мутафаккирнинг “Хазойин ул-маоний” асарини жаҳоннинг ўн тўрт тилида нашр этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. 2017 йили ушбу лойиҳа доирасида “Хазойин ул-маоний” илк бор рус тилида “Сокровищница мысли” деб номланган тўплам ҳолида нашр этилди.

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК