"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ОТАХОН ШОИР ХОНАДОНИДА

Ўқилди: 98

Уюшма ва унинг вилоят ҳудудий бўлимларида кексалик гаштини сураётган, шу билан бирга, янги авлод ижодкорлари учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилаётган устозларни турли байрамлар муносабати билан йўқлаб туриш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш яхши анъанага айланган.

Баҳорнинг илк кунида бухоролик устоз-шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ғулом Шомурод хонадони дўст ва шогирдлар ташрифидан қувончга тўлди.

Болалар ва катталар учун бирдек ижод қилиб келаётган отахон шоир “Ойдинда кезаман”, “Чақмоқ”, “Наволарим”, “Кўклам қўшиғи”, “Олам ичра олам”, “Бобо шаҳрим”, “Рангин руҳият”, “Соғинч соҳили”, “Меҳр меҳвари” сингари китоблари, “Жабай”, “Лухсорлик извошчилар”, “Ҳурлик қасидаси” каби достонлари орқали китобхонлар қалбидан жой олган.

Унинг сўнгги йилларда болажонларимиз учун қизғин ижод қилиб келаётганлиги ҳам диққатга сазовор. Шоирнинг кўп нусхада нашр этилган “Ватаним – кенг жаҳоним”, “Уста ва Амир”, “Болажонлар байрами” сингари китобларидан ўрин олган қувноқ шеърлар бугун мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларида тарбияланаётган фарзандларимизнинг севимли асарларига айланган.

Мулоқот давомида устоз-шоир янги ижодий режалари хусусида ҳам сўзлаб берди. Унинг бадиий ижод ҳақидаги мулоҳазалари ва замондош ижодкорлар ҳақидаги хотиралари мулоқотга ўзига хос маҳорат дарси кайфиятини бағишлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ