"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ДРАМАТУРГИЯ КЕНГАШИНИНГ ЙИЛ ЯКУНИГА БАҒИШЛАНГАН ҲИСОБОТИ

Ўқилди: 57

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Драматургия кенгашининг 2018 йилдаги фаолиятига бағишланган ҳисобот йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда соҳада қалам тебратаётган таниқли ва ёш ижодкорлар иштирок этдилар. Йиғилишни кенгаш раиси адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев олиб борди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, таниқли шоир Минҳожиддин Мирзо йиғилишни очиб берар экан, мамлакатимизда драматургия соҳасида амалга оширлаётган ишлар ва соҳа олдида турган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Бу йилги йиғилиш фақат саҳна (театр) драматургияси, унинг бугунги аҳволи ва муаммолари, ютуқ ва камчиликларига бағишланганини алоҳида таъкидлаш лозим. Кино соҳасидаги ўзгаришлар, муаммолар, камчилик ва ютуқлар эса 12 март куни алоҳида илмий-амалий конференция шаклида муҳокама этилиши эълон қилинди.  Кенгаш аъзоси санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Омонулло Ризаев ва ёш драматург Мафтуна Муҳаммадаминовалар саҳна асарларни танқидий кўз билан таҳлил қилиб, соҳада эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган хатолар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Маърузачилар томонидан мамлакатимиздаги жами 37 та давлат театрларида 150 га яқин саҳна асарлари намойиш этилгани ҳамда улар мавзу ва жанр жиҳатидан ранг-баранглик касб этганини алоҳида эътироф этилди.  Йиғилишда иштирок этганлар кенгашнинг ҳисоботида мамлакатимизда драматургия соҳасидаги ўзгаришлар акс этганини эътироф этишди.

                                                                                                                                       Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ