"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

АЁЛ БОРКИ, ОЛАМ МУНАВВАР!

Ўқилди: 54

Кўкламнинг илк кунлари хотин-қизлар байрами билан бошланишида ажиб ҳикмат бордек. Зеро, табиатнинг уйғониши, гўзаллиги, баҳор таровати ва нафосати унда жамул жам. Гулистон шаҳридаги “Наврўз” тўйхонасида бўлиб ўтган “Аёл латофати оламни безар” номли байрам тадбири баҳорнинг чиройли айёмларидан бири десак адашмаймиз.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев даврага жамланган хотин-қизларни чин юракдан қутлаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди:

– Менинг сирдарёлик меҳрибон онажонларим, қадрли опа-сингилларим, сизларни чин кўнглимдан байрам билан муборакбод этаман, – деди вилоят ҳокими. – Тилагим – ҳамманинг онаси бор бўлсин. Яқиндагина вилоятимизга ташриф буюрган муҳтарам Президентимиз Сирдарё тажрибаси – садоқат намунаси, бўлсин, деб, биз – сирдарёликларга катта ишонч билдирди. Ўйлайманки, сизлар бу ишончга жавобан улуғ ишларга ўз ҳиссангизни қўшасизлар.

Шунингдек, тантанага байрам арафасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан вилоят ҳокимлиги ҳомийлигида чоп этилган “Дунёларга танитамиз, Сирдарёни” номли китобнинг тақдимоти ҳам қўшилиб кетди. Тўпламдан 37 нафар ёш қаламкашнинг ижод намуналари ўрин олган. Вилоят ҳокими янги китобни байрам туҳфаси эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг, бир гуруҳ меҳнатда илғор ва фахрий аёлларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини топширди. Яна бир гуруҳ аёллар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ажратилган сиҳатгоҳларга йўлланмалар билан сийландилар. Байрамга таклиф этилган барча хотин-қизларга ҳокимликнинг қимматбаҳо совғалари улашилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг раҳбари шоира Ҳаётхон Ортиқбоева ҳам “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлангани ижодкорларни мамнун этди. Тадбирга вилоятнинг истеъдодли санъаткорлари янада файзу тароват бағишлади. Янграган куй-қўшиқлар, аёлларнинг дилбар рақслари фаровон юртимиздаги бахтиёрлик нашидасидир.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ