"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

МУҚАДДАС АЁЛ

Ўқилди: 53

Термиз шаҳридаги Вилоят ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ташаббуси билан “Сен барибир муқаддассан, муқаддас, аёл!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими Донохол Жумаева, “Сурхон” адабий клуби аъзоси Маъмура Эргашева, Вилоят ахборот-ресурс маркази раҳбари Қимматой Алиева ва Термиз шаҳар 11 умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирни Вилоят ахборот-ресурслар маркази раҳбари Қимматой Алиева оналарни, аёлларни мадҳ этувчи маърузалари билан очиб берди.

Тадбирда 11 умумтаълим мактаби ўқувчилари ижросида аёлларни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради, шеърлар айтилди.

Мушоира қизигандан-қизиди. Ўқувчи-ёшлар томонидан “Муқаддас аёл” мавзусида саҳна кўрииши ҳам ижро этилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими томонидан китоблар ва фахрий ёрлиқлар совға қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ