"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Ёшлик” журнали энди лотин ёзувида чоп этилади

Ўқилди: 57

“Ёшлик” журнали энди лотин ёзувида чоп этилади“Ёшлик” – ўз номи билан ёшларнинг адабий нашри. 1982 йилда ташкил этилган мазкур журналда адабиётимизнинг энг забардаст шоиру адиблари фаолият олиб борган.

Ўз вақтида журнал саҳифаларида илк чиқишлари билан элга танилган ёш қаламкашлар бугунга келиб халқимизнинг ардоқли ижодкорларига айланди. Ҳозир ҳам журнал адабий жараёнда ўзининг мустаҳкам мавқеига эга. Журнал миллий адабиётимиз учун истеъдодли ижодкорларни етказиб берувчи, ўзига хос “фабрика”га айланган.
Жорий йилдан бошлаб “Ёшлик” журналининг янги сонлари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида чоп этила бошланди. Зеро, журналнинг аксар ўқувчиларини олий ўқув юртлари, коллеж-лицей талабалари ва мактаб ўқувчилари ташкил қилади. Бундан ташқари, журнал саҳифаларида кўпроқ ёшларнинг ижод намуналари чоп этилади.
Энг муҳими, саводини лотин ёзувида чиқарган болаларнинг ўзи ҳозир ўттиз ёшдан ошиб, бир нечта фарзанднинг ота-онасига айланди. Қолаверса, ҳукуматнинг алифбони ислоҳ қилишга доир бир нечта қонун ва қарорларида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш кўзда тутилган.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда, таҳририят жамоаси журнални тўлиқ лотин ёзувида чоп этаяпти. “Ёшлик”нинг 2019 йилдаги илк сони янги қиёфада нашрдан чиқди.
ЎзА
Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Мақолалар, Янгиликлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ