"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Йигитлар беллашганда

Ўқилди: 48

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда вилоят кўзи ожизлар жамияти кутубхонаси, Миллий гвардия вилоят бўлими ҳамкорлигида йигитлар ўртасида беллашув ташкил этилди.

Беллашувда Миллий гвардия Сирдарё вилоят ҳарбий қисм оддий аскари Ислом Хаитов, Гулистон тиббиёт коллежи ўқувчиси Нурсултон Келдиев, Гулистон давлат университети талабаси Дилшод Оқмирзаев ва Аҳрор Мустафоқулов белгиланган тўртта шарт бўйича ўзаро билимларини синовдан ўтказишди.

Тадбирда хушовоз хонанда Х.Элмуродов ажойиб қўшиқлари билан барчага хушкайфият улашди. Шартларни аъло даражада уддалаб, юқори балл тўплаган Дилшод Оқмирзаев фахрли биринчиликни эгаллади. Ғолибларни Миллий гвардия вилоят ҳарбий қисм командир ўринбосари Ф.Мажидов, вилоят Кўзи ожизлар жамияти директори А.Ғозиевалар табриклашди ва эсдалик совғалари топширди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ