"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Зулфия издошларига Бухоро вилояти ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди

Ўқилди: 53

* Жараён

Жорий йилнинг 2 март куни давлатимиз раҳбари қарори асосида аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун 28 нафар иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тантаналарида мукофот эгаларига совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилди.

Тақдирланганлар орасида 2 нафар вилоятимиз ёшлари, Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Остонова Севарахон Саид қизи (Таълим йўналиши) ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг 2-босқич талабаси Истамова Дилафрўз Ойбек қизи (Адабиёт йўналиши) ҳам борлиги ҳар бир вилоятдошимизни бирдек қувонтирди.

Бугун вилоят ҳокими Ўктам Барноев Зулфиячи қизлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди.

Вилоят ҳокимлигида ўтган учрашувда мукофот эгаларига вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ