"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Наср кенгашининг 2018 йилдаги фаолиятига бағишланган ҳисобот йиғилиш

Ўқилди: 93

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Наср кенгашининг 2018 йилдаги фаолиятига бағишланган ҳисобот йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда кенгаш аъзолари, наср йўналишида ижод қилаётган таниқли адиблар, адабиётшунос олимлар иштирок этдилар. Йиғилишни кенгаш раиси, ёзувчи Исажон Султон олиб борди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, академик Бахтиёр Назаров ва бошқалар бугун мамлакатимизда адабиёт ривожига, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга улкан эътибор қаратилаётгани, бу эса ўз навбатида, ижодкорларнинг фуқаролик масъулиятини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳаётимизда муносиб иштирокини таъминлаш, жамиятимизда милий ғоя, янгича тафаккур ва дунёқарашни ривожлантириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшиш, уюшма аъзоларининг ижтимоий-маънавий фаоллиги ва масъулиятини ошириш, ёш истеъдодларни излаб топиш, халқаро адабий алоқаларни кучайтириш, ўзбек адабиётининг дунё миқёсига чиқишини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Наср йўналишида қалам тебратаётган ижодкорлар олдида турган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Наср кенгаши фаолиятини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ўзгаришлар ва янгиланишлар билан бирга давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда, юксак савиядаги асарлар яратиш, ижодкорларнинг масъулиятини ошириш борасида сўз юритилди.

2018 йилда ёзилган роман, қисса ва ҳикоялар ҳақида Бухоро давлат университети доценти Ғайрат Муродов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат тил ва адабиёт университети доцентлари — Умида Расулова ва Дилмурод Холдоров маъруза қилди.  Бадиий ва мазмун жиҳатдан юксак савияли, халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини, эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан эришилаётган туб ўзгаришларни теран акс эттиришга қаратилган асарлар яратиш ёш авлоднинг маънавий юксалишига хизмат қиладиган асарлар яратиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ