"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Эгаси бор юртнинг эртаси бордир

Ўқилди: 69

Андижон шаҳрида жойлашган Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Матонат манзумаси” китоби ҳамда таниқли шоир Ғайрат Мажиднинг “Бунда булбул китоб ўқийди” номли рисоласининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

“Матонат манзумаси” китобида ёшлар камолоти, халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишлар, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бадиий ифодасини топган. Ушбу китоб ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, улар қалбида улуғ аждодларга муносиб бўлиш бурчи ва масъулиятини шакллантиришга хизмат қилади.

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Республикамиздаги олтита ижод мактаблари фаолияти, мақсад ва вазифалари ёритиб берилган публицистик мақолалар жамланган “Бунда булбул китоб ўқийди” рисоласидан, шунингдек, иқтидорли ўқувчиларнинг ижод намуналари ҳам жой олган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи анжуманни очиб, ушбу китобларнинг бой мазмуни, мундарижаси ва аҳамиятига тўхталди:

– Яқиндагина мактаб кутубхонасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” фонди томонидан чоп этилган ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари – уч юзга яқин янги китоблар тақдим этилган эди. Куни кеча эса бугун тақдимоти бўлаётган китоблардан яна 120 дона олиб келинди. Албатта, кутубхона фонди доимий тарзда бойитилиб борилади. Китобга ошно ёшлар маърифатли, билимли, ватанпарвар бўлиб вояга етишлари шубҳасиз.

Мактаб директори Шоҳиста Нурматова, шоир Баҳодир Андижоний, ижодкор ўқитувчилар Гулчеҳра Ҳамидова, Гулбаҳор Бектошева, ўқувчилар Одина Эгамбердиева, Машҳура Ботирова, Хуршида Султонова китоблар мутолааси ҳақида фикр билдирдилар. Тадбир доирасида “Эгаси бор юртнинг эртаси бордир” мавзусида мушоира бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ