"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Китоб олами” мажмуаси фойдаланишга топширилди

Ўқилди: 44

12 март куни Паркент тумани марказида “Китоб олами” мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов мазкур мажмуанинг рамзий калитини Ўзбекистон ҳалқ шоири Маҳмуд Тоирга топширди.

2018 йил ёзида қурилиши бошланган ушбу муҳташам маърифат маскани қисқа фурсатлар ичида замонавий кўринишда қад ростлаб, “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида Паркент аҳли учун юксак совға сифатида фойдаланишга топширилди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар, янги мажмуанинг бунёд этилиши паркентлик ёшу кексаларнинг маънавий оламини яна ҳам нурафшон этишга бўлган улкан эзгуликдир, дея такрор-такрор таъкидлаб, бу савобли ишнинг ташаббускорларига чуқур миннатдорлик билдиришди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими

 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ