"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Зулфия издошларига Хоразм вилояти ҳокими компьютер совға қилди

Ўқилди: 35

Хоразм вилояти маънавият ва маърифат мажмуасида Зулфия номидаги Давлат мукофотининг бу йилги соҳибалари – Зумрад Машарипова ва Дастагул Отабековани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Хоразм вилояти ҳокими Ф. Эрманов мукофот соҳибаларини вилоят аҳли номидан муборакбод этиб, уларнинг ота-оналари ва устозларига алоҳида миннатдорчилик билдирди. Мукофот соҳибларига вилоят ҳокимининг совғаси – копьютер, китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Тантанали маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Г.Ибодуллаева хоразмлик ёшларнинг бадиий ижоддаги салмоқли ютуқлари, бўлим қошидаги «Ойдин орзулар» тўгараги ва «Зулфияхоним қизлари» клуби фаолияти, ушбу тўгарак аъзоси бўлган З.Машарипованинг камолот пиллапоялари ҳақида гапириб, мамлакатимизда адабиётни юксалтиришга қаратилаётган катта эътибор, айниқса, ёш истеъдодларни юзага чиқариш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар ва ғамхўрликлар учун мухтарам Президентимизга самимий миннатдорлик туйғуларини изҳор этди.

Тадбир давомида вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Қурбонбоева, Г.Ибодуллаева адабиёт ва санъат йўналишлари бўйича юртбошимиз юксак эътирофига сазовор бўлган З.Машарипова ва Д.Отабековалар томонидан ўқилган Она Ватанимиз Ўзбекистон меҳри тараннум этилган шеърлар йиғилганлар қалбида акс-садо берди.

Шаҳло Шукрулло қизи

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ