"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ижодкорнинг иккинчи умри

Ўқилди: 46

Гулистон шаҳрида сирдарёлик ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанига ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг қурилишига тамал тоши қўйилди. Ушбу мактаб-интернати 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, шу йилнинг август ойида фойдаланишга топширилади. Маросимда вилоятда яшаб ижод қилаётган таниқли шоир ва ёзувчилар, ёш қаламкашлар, турли соҳа вакиллари иштирок этишди.

Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев Сирдарёнинг фахри ва ифтихори, элнинг суюкли фарзанди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг номи абадийлаштирилгани ниҳоятда хайрли эканини таъкидлади.

– Ҳалима опани эл назарига туширган нарса бу она юртига бўлган чексиз меҳру муҳаббатидир. У аёл ва она ҳақида энг чиройли шеърлар, қўшиқлар битган истеъдодли ижодкор, – деди у. – Президентимизнинг ташаббуси билан шоира номидаги мактабнинг очилиши эса адабиётга, ижод аҳлига бўлган чуқур ҳурмат ва жуда катта эътибор тимсолидир. Насиб этса бу маскандан кўплаб Ҳалима опанинг издошлари, таниқли шоирлар етишиб чиқади. Ёш ижодкорларимиз ўзларига яратилаётган бундай ғамхўрликдан янада руҳланиб, янги марралар сари дадил одим ташлашларига ишонаман.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ҳ.Ортиқбоева Ҳалима Худойбердиеванинг ўзбек адабиётида тутган ўрни, бой адабий мероси ҳамда барҳаёт сиймоси ҳақида тўлқинланиб гапирди.Тадбирда Гулистон давлат университети доценти Қ.Кубаев, шоиранинг синглиси Р.Худойбердиева Сирдарёда севимли ижодкорнинг номига мактаб қурилаётганидан мамнун эканлигини қайд этишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ