"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Зуҳра Йўлчиевага вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаси топширилди

Ўқилди: 36

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жиззах академик лицейи ўқувчиси Зуҳра Йўлчиеванинг Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлганлиги муносабати билан вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Назира Мухторова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими масъул котиби М.Абдураҳмонова, академик лицей директори, подполковник О.Ҳайитбоев сўзга чиқиб, вилоятда қизлар орасида бундай нуфузли мукофотга сазовор бўлганлар яна икки нафарга ошганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Тадбирда вилоятимизда ёшларнинг иқтидорларини намоён қилишлари учун барча шароитлар доимо яратилиб келинаётганлигини айтилди.

Академик лицей ўқувчиси Зуҳра Йўлчиевага келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилашди ҳамда унга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи, қимматбаҳо совғалар ва китоблар топширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими

 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ