"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Бухоролик шоир ижодига бағишланган шеърият кечаси

Ўқилди: 46

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида таниқли шоир ва журналист Асад Гулзодаи Бухорийнинг 3 жилдли “Куллиёти осор” китоби тақдимоти ва мушоира кечаси ташкил қилинди.

Тадбирда тожик ва ўзбек тилларида ижод қилаётган таниқли шоир ва ёзувчилар, Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари, “Нақшбандия” журнали таҳририяти ходимлари, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Асад Гулзодаи Бухорий 1935 йилда Бухоро вилояти, Пешкў тумани, Шавгон қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни битириб, 1954-1958 йилларда Душанбе давлат педагогика институтининг тожик тили ва адабиёти факултетида таҳсил олган.

Олийгоҳ таҳсилидан сўнг, бир неча йил қишлоқ мактабида фаолият кўрсатган. 1968 йилдан бошлаб Бухоро вилояти телерадиокомпаниясида журналист сифатида меҳнат фаолиятини давом эттирган. 1995 йилда “Насриддин Бухорода” радиожурнали муҳаррири лавозимига ишга ўтган.

Шоирнинг “Насими Бухоро”, “Хати пешона”, “Шукуфаҳои Бухоро”, “Намози рўйи барг”, “Нафаси баҳор”, “Арзи сипос” каби шеърий тўпламлари китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган. Унинг уч жилдли “Куллиёти осор” (Асарлар тўплами) китоби йиллар давомида яратилган асарларини ўзида жамлаган.

– Бугун мен учун катта байрам. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, барча миллат ва элатларнинг ўз тиллари, маданияти, урф-одатларини ривожлантиришга катта эътибор бераётганлиги ёшу кексага бирдек маъқул келяпти. Қўшни давлатлар билан чегараларнинг очиқлиги ижодкор зиёлиларни янада яқинлаштирди, уларнинг дўстона алоқалари кундан-кунга мустаҳкамланиб бормоқда.

Анжуманда сўз олган Республика Тожик миллий-маданий маркази раиси Жафар Холмўминов, “Нақшбандия” илмий-маърифий журнали бош муҳаррири Султонмурод Олимов, Бухоро давлат университети профессори Таваккал Чориев шоир ижодининг энг муҳим фазилатлари, болаларга атаб ёзилган шеърларига хос беғуборлик ва равонлик, ўзбек тилига таржима қилинган шеърларининг бадиий нафосати хусусидаги мулоҳазаларини баён этдилар.

Мулоқот якунида иштирокчиларга шоирнинг китоблари тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар 

ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси матбуот хизмати 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ