"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китоб — ҳаёт кўзгуси

Ўқилди: 26

Пастдарғом туманидаги «Нурул Ислом жоме» масжидида «Китоб –ҳаёт кўзгуси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими етакчи мутахассиси Холбўта Хўжанов, шоир Намоз Ҳамро иштирок этиб, ҳозирги кунда аҳоли, айниқса, ёшларда китобга бўлган меҳр, китоб ўқиш маданиятини шакллантириш, буюк ўтмишимизда яшаб ижод қилган бобокалонларимиз қолдирган улкан маънавий мерос, шу билан биргаликда диний адабиётда баракали ижод қилиб, бутун умрини муқаддас динимиз софлигига бағишлаган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қолдирган асарлари ҳақида батафсил маълумотлар берди ҳамда китоб, одоб-ахлоқ, инсонийлик ҳақидаги шеърларидан намуналар ўқиди.

Тадбир қизиқарли савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ