"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Зулфияхоним издошлари билан учрашув

Ўқилди: 25

 Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида бу йил Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган хоразмлик қизлар: уюшманинг вилоят бўлими қошидаги «Ойдин орзулар» тўгараги аъзоси, шоира Зумрад Машарипова ҳамда Урганч санъат коллежи ўқувчиси Дастагул Отабекова билан учрашув бўлиб ўтди.

Вилоятдаги барча таълим муассасаларидан фаол, ижодкор қизлар қатнашган мазкур учрашувда лауреатлар ўз ҳаёт ва ижод йўли ҳақида гапириб, ижодидан намуналар ҳавола қилдилар. Учрашувда шунингдек, бўлим бош мутахассиси, тўгарак раҳбари, устоз шоир Болтабой Бекматов ҳам иштирок қилиб, лауреатларни унвон ва Наврўзи айём билан табриклади.

Тадбир иштирокчиларининг барчасига Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг байрам совғалари топширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ