"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китобхонлик маданияти ва китоб мутолааси

Ўқилди: 27

Бугун Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонидаги ҳарбий қисмда “Китобхонлик маданияти ва китоб мутолааси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.Унда зобитлар, аскарлар, раҳбарлар, ёзувчи ва шоирлар, Ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари, шоир ва журналист Менгнор Олломуродов китоб ҳақида, китобхонликнинг бугунги ҳаётдаги ўрни, ёшлар ва китоб масаласи тўғрисида сўзлади. Тадбир қатнашчиларининг кўплаб саволларига жавоблар қайтарилди.

Ёшларга Менгнор Олломуродов ўз асарларидан ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси китобларидан совға қилди, ҳамда тадбир қатнашчиларини Наврўз байрами билан табриклади.

Донохол Жумаева,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ