"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

«Баҳор келди сени сўроқлаб…»

Ўқилди: 32

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими, вилоят Ахборот ресурс маркази ҳамда Оқолтин туманидаги “Фарғона” қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ҳамкорлигида элимизнинг азиз ижодкор аёлларининг порлоқ хотирасига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Ўзбекистон Халқ шоиралари – Зулфия, Ҳалима Худойбердиева ҳамда Турсуной Содиқованинг ёрқин хотиралари ёдга олиниб, уларнинг шеърлари ўқувчилар томонидан янгради. Ижодкорнинг асарлари унинг иккинчи умри сифатида бардавомлиги кечанинг мазмун-моҳиятини белгилагани шубҳасиз.
Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси аъзоларидан Ҳ.Ортиқбоева, Н.Қосимова ҳам иштирок этиб, бугунги ўзбек шеъриятида аёл ижодкорларнинг ўрни, китобхонлик ва китоб мутолаасининг аҳамияти ҳақида гапиришди. Вилоят Ўрта махсус касб-ҳанар таълими бошқармаси ўқув таъминлаш методик бўлими бошлиғи Ж.Мамаражапов, коллежнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Х. Шаробитдинова, Гулистон давлат университети доценти, адабиётшунос олим Қ.Кубаев ёшларга яратилаётган катта имтиёзлар, китоб ўқишга қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталишди.

Шеърият байрамига айланган китобхонлик кечасига тумандаги 7-сон мусиқа мактабининг иқтидорли ўқувчилари ўзгача файз киритишди. Айниқса, мусиқа мактабининг жажжи ўқувчиларидан Сайёра Қурбоналиева, Дурдона Тошпўлатованинг дилбар қўшиқлари барчага хушкайфият бағишлади. Шунингдек, вилоятдаги “Кўчма кутубхона” хизматидан қишлоқ аҳли беҳад мамнун бўлди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ