"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Улуғ элин улуғлаган зот

Ўқилди: 41

Озод Шарафиддинов. Бу номни эшитишимиз билан кўз олдимизга Ўзбекистон Қаҳрамони, фидойи адабиётшунос олим, юз-кўзларидан ўзбек оталарига хос виқор ва самимият балқиб турадиган нурли бир сиймо жонланади. Бутун умрини, илм салоҳиятини адабиётимиз равнақига фидо этган улуғ инсонни бугун эл улуғламоқда.

Гулистон давлат университетида Озод Шарафиддинов таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Тадбирда олимлар, профессорлар, пойтахтдан ташриф буюрган адиб ва шоирлар, талабалар иштирок этишди. Ёзувчилар уюшмаси аъзолари — фалсафа фанлари номзоди Р.Махмудов, филология фанлари номзодлари У.Ўлжабоев, Қ.Йўлдошев, университет доценти, филология фанлари номзоди Қ.Кубаев, истеъдодли ёзувчи С.Ўнар олимнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотлар беришди.

Тадбирда моҳир таржимон ва адабиётшунос олимнинг ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи фотокўргазма ташкил қилинди. Унинг адабиётга, миллий маънавиятимизга қўшган муносиб ҳиссаси кечанинг мазмун-моҳиятида тўлалигича ўз аксини топди. Дарвоқе, улуғ элини кўкларга кўтарган, шу она тупроғидан фахрланган фарзандини бугун эли ардоқламоқда, яхши инсон, олим сифатида улуғламоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ