"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Янги уйдан – янги марраларга!

Ўқилди: 44

Бугун ҳарбий соҳа ходими бўлиш нафақат Ватанга хизмат қилиш, балки халқимизнинг, Президентимизнинг меҳри, эътибори, эътирофидан баҳраманд бўлиш ҳар бир ҳарбий хизматчига чексиз фахр, ғайрат, шижоат туйғуларини бахш этмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3480-сонли қарорига биноан куни кеча Фарғона шаҳри марказида қад ростлаган, замонавий архитектура кўринишини ўзида жамлаган, шинам янги уйлар ипотека кредити асосида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси тасарруфидаги 83721-сонли ҳарбий қисмнинг офицер ва ҳарбий хизматчиларига тантанали топширилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондони ўринбосари, полковник Ш.Шакиров, Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Э.Сиддиқова, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Т.Холдоров, вилоят ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳали ўз шахсий жамғармасига эга бўлмаган, катта ҳаёт оқимида қалқиб турган ёш оила учун бундан ортиқ оталарча меҳрибонлик, эътироф бўлмайди, албатта. Янги уйларнинг калитини ҳаяжон билан қўлга олаётган бу алпкелбат баҳодир йигитларнинг ўзига ишончи, дадил ва залворли қадамлари, сўзидаги қатъият ва мулоҳазакорлигини кўриб Ўзбекистонннинг келажаги, осойишталиги ишончли қўлларда эканлигига яна бир карра ишончимиз юксалди. Сўзга чиққан тинчлик ҳимоячилари ушбу ғамхўрликни ўзларининг хизмат чоғидаги мувафаққиятлари билан чин юракдан оқлашларини алоҳида таъкидладилар. Тантанали маросим эзгуликни тараннум этувчи шеърлар ва куй, қўшиқлар билан давом этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ