"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китоб тақдимоти

Ўқилди: 53

Самарқанд шаҳридаги Нуронийлар масканида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Нуронийлар жамғармасининг аъзоси, шоира Эътибор Маҳмудованинг «Умр чироғи» номли шеърий тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда таниқли шоир ва ёзувчилар, меҳнат фахрийлари, ижодкор ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни уюшманинг вилоят бўлими бош мутахассиси З.Эшонқулова олиб борди. Янги тўпламнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида уюшманинг вилоят бўлими раҳбари Т.Тугалов, шоир Ғ.Фазлиев батафсил тўхталди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари А.Солиев, Ж.Сувонова, ижодкорлар Р.Наимов, К.Баҳромова, Н.Хамроев ва бошқалар сўз олиб фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Ижодкор ёшлар шоиранинг ота-онага ҳурмат, Ватанга муҳаббат, дўсту ёрга садоқат каби инсоний туйғуларни мадҳ этувчи шеърларидан намуналар ўқишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ