"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

«Илм ёғдуси» номли китоб дўкони ишга тушди

Ўқилди: 841

Дунё шундай: ҳар лаҳзада минглаб ҳодисотлар рўй беради. Қаердадир осмонўпар бино қад кўтаради, минглаб одамларга макон дегани бу. Яна аллақаерда янги стадион ишга тушади, миллионлаб одамнинг кўнгли чоғ бўлди дегани бу…
Бугун эса пойтахтимизда шинамгина китоб дўкони очилди. Номи “Илм ёғдуси”. Манзили Чилонзор тумани «Фарҳод» бозори рўпарасида.
Агар ҳисоблаб кўрсак, унинг берадиган зиёси миллионларга татийди. Баҳорнинг илк кунларида ишга тушган бу зиё масканининг очилиши ҳам ўзига хос воқеа бўлди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бир гуруҳ ижодкорлари иштирокида ўтказилган йиғилиш китобхонлар байрамига айланиб кетди. Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг дилтортар шеърлари, адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг китоб ҳақидаги мулоҳазалари кўпчиликда илиқ таассурот уйғотди. Шеърлар ўқилди, китоблар улашилди.
Кимдир қандай китоб ўқиш кераклигини англаган бўлса, яна кимдир қандай ёзиш кераклигини тушунгандай бўлди. Бу ҳам бир сабоқ, албатта.
Яна бир қутлуғ даргоҳнинг фаолияти барчамизга қутлуғ бўлсин, азиз китобхон!

                                                                              

Сайт бўлими: Фотогалерея

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ