"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳаким Назир (1915 йилда туғилган)

Ўқилди: 1 382

Ҳаким Назир (Назаров Ҳаким Назирович) 1915 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1984). Тошкент кечки педагогика институтини (1941) ва Москва Олий адабиёт курсини тугатган (1956). Илк ҳикоялар тўплами — «Қишлоқдаги жиянларим» (1948). «Кўкорол чироқлари» (1954; қайта ишлангани — «Сўнмас чироқлар», 1958), «Сув гадоси…» (1962), «Ёнар дарё» (1965), «Кўктерак шабадаси» (1968), «Кенжатой» (1976), «Тоҳир — Зуҳра қиссаси» (1985), «Дадамни топиб беринглар» (1991), «Оқ фотиҳа ёки болалик саргузаштларим» (1995), «Нажот» (2005) каби қиссалар, «Чиранма ғоз — ҳунаринг оз» пьесаси, очерклар, ҳикоя ва мақолалар муаллифи. «Лочин қанотлари» романида (1973) Иккинчи жаҳон уруши даври воқеалари акс этган.
А. Гайдар, П. Павленко, Л. Кассиль («Черемиш — қаҳрамоннинг укаси», қисса), В. Катаев («Полк ўғли», қисса) ва бошқаларнинг асарларини ўзбек тилига таржима килган.
Ҳамза номидаги Ўзбскистон Давлат мукофоти лауреати (1981). «Эл-юрт хурмати» ордени билан мукофотланган (2000).

Сайт бўлими: Ўзбек адиблари

Қўшимча:

ИЖОДКОРЛАР БАҲСИ ИЖОДКОРЛАР БАҲСИ
ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА! ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА!
ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР