"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Заҳириддин Муҳаммад Бобур рубоийларидан

Ўқилди: 872

Ёд этмас эмиш кишини ғурбатта киши,
Шод этмас эмиш кўнгулни меҳнатта киши.
Кўнглум бу ғариблиқда шод ўлмади, оҳ,
Ғурбатта севунмас эмиш, албатта, киши.

Кўнгли тилаган муродиға етса киши,
Ё барча муродларни тарк этса киши,
Бу икки иш муяссар ўлмаса оламда,
Бошни олиб бир сариға кетса киши.

Давлатқа етиб меҳнат элин унутма,
Бу беш кун учун ўзингни асру тутма.
Борганни, кел эмди, ёд қилмай эй дўст,
Бориш-келишингни лутф этиб ўкситма.

Сайт бўлими: Видеогалерея

Қўшимча:

НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА
БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС
Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш
ТОИР АКА КУТГАН ТОНГЛАР ТОИР АКА КУТГАН ТОНГЛАР