"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Алишер Навоий рубоийларидан

Ўқилди: 1 299

Турмай мени зору нотавон бирла кўнгул,
Улфат тутмиш ул остон бирла кўнгул.
Ёреки манга жон эди ҳам азм этти,
Мен мундаву хизматингда жон бирла кўнгул.

Аввал менга васл руҳпарвар не эди,
Сўнгра қилмоқ хажр ила музтар не эди.
Десам бўлар, эй шўхи ситамгар, не эди.
Дерким, сенга не, мен билайин хар не эди.

Кўз бирла қошинг яхши, қабоғинг яхши,
Юз бирла сўзинг яхши, дудоғинг яхши.
Ийинг била менгинг яхши, сақоғинг яхши,
Бир-бир не дейин, бошдин-аёғинг яхши.

Мунглуғ бошим остидағи тошимниму дей?
Тош устидаги ғариб бошимниму дей?
Ҳасрат суйидин кўзимда ёшимниму дей?
Ўлмакдин саъброқ маошимниму дей?

Сайт бўлими: Видеогалерея

Қўшимча:

Ижод бўстони Ижод бўстони
Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида
Боғинг Ватан деган ном олсин Боғинг Ватан деган ном олсин
Шеъриятга ошуфта диллар Шеъриятга ошуфта диллар