"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Муҳаммад Юсуф. Ўзингдан қўймасин, халқим (видео)

Ўқилди: 984

Қушдай учиб қучоғингдан дунё кездим,
Кезиб-кезиб топганларим соғинч бўлди.
Қанча олис кетсам шунча қадринг сездим,
Қайда юрсам ёди меҳринг овунч бўлди.
Айланайин қаро қошу кўзингдан-а,
Ўзингдан қўймасин, халқим, ўзингдан-а.

Биров учун бировлар туш кўриб бермас,
Миннат қилмай бир боғ ўтин ўриб бермас.
Байрамингда ойлаб базм қилган каслар
Бошингга иш тушса туриб бермас.
Номус куйи тушмасин ҳеч бўғзингдан-а,
Ўзингдан кўймасин, халқим, ўзингдан-а.

Эрк водийси — заҳматларга сийловдир бу,
Той қоқилиб от бўлгувчи яйловдир бу,
Ранж чекмасанг нурли, нурли тонглар қайда
Синовдир бу, балки буюк синовдир бу.
Бош кетса ҳам қайтма энди сўзингдан-а,
Ўзингдан қўймасин, халқим, ўзингдан-а.

Болдан ширин татир қора буғдойинг ҳам,
Ўзингдан бўлса гар шоҳу гадойинг ҳам.
Бир тану жон, бир-бирингдан рози юрсанг,
Худойим ҳам сендан рози, худойим ҳам.
Гоҳи ипак, гоҳи яктак, бўзингдан-а,
Ўзингдан қўймасин, халқим, ўзингдан-а.

Эр бошига иш тушса ўт кечгувчидир,
Чидаймиз-да, бу заҳматлар ўткинчидир.
Ҳурлигинг ҳақ — қолган бари ўтаверсин,
Бу дунёда энг ёруғ бахт — эл тинчидир.
Айирмасин беминнат нон, тузингдан-а,
Ўзингдан қўймасин, халқим, ўзингдан-а.

Сайт бўлими: Видеогалерея

Қўшимча:

НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА
БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС
Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш
ТОИР АКА КУТГАН ТОНГЛАР ТОИР АКА КУТГАН ТОНГЛАР