"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Муҳаммад Юсуф. Биз бахтли бўламиз (аудио)

Ўқилди: 1 416

Аудиозапись: Adobe Flash Player (версия 9 или выше) требуется для воспроизведения этой аудиозаписи. Скачать последнюю версию здесь. К тому же, в Вашем браузере должен быть включен JavaScript.

Н. га

Майли-да, кимгадир
Ёқса,
Ёқмаса,
Уларга қўшилиб
Йиғлашармидик.
Биз бахтли бўламиз
Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса
Учрашармидик…

Райҳон ҳидларингни
Йўлларимга сеп,
Кут мени,
Ҳар оқшом,
Кўкка ой чиққан.
Фақат,
Йиғламагин,
Гуноҳим не деб,
Айбинг —
Онанг сени
Чиройли туққан!..

Менга
Бир табассум
Ҳадя эт, эй ёр,
Нур томсин
Лабларинг
Соҳилларидан.
Ўзинг айт,
Сендай қиз
Яна қайда бор,
Киприклари узун —
Кокилларидан?..

Ийманиб яшама
Хаёл пинжида,
Ёйил,
Яйра жоним,
Ўртанма ғамда.
Ғийбатларга чида,
Туҳматга чида,
Сен биттасан, ахир,
Ёруғ оламда.

Мен эса
Ошиғинг сенинг —
Энг ғариб.
Тундан сўз
Қарз олиб,
Тонгга тутгувчи.
Сенинг ёнингда ҳам
Сени ахтариб,
Сенинг ёнингда ҳам
Сени кутгувчи.

Иста,
Тиз чўкаман
Ҳозир олдингда,
Севдим,
Севганимдан
Уялмоқ нечун.
Барча фаришталар
Сенинг қалбингда
Ижарада турган
Қизлар мен учун!..

Биз бахтли бўламиз
Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса,
Учрашармидик?!

Сайт бўлими: Аудиогалерея

Қўшимча:

ИЖОДКОРЛАР БАҲСИ ИЖОДКОРЛАР БАҲСИ
ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА! ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА!
ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР