"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Муҳаммад Юсуф. Муҳаммадқодир (аудио)

Ўқилди: 842

Аудиозапись: Adobe Flash Player (версия 9 или выше) требуется для воспроизведения этой аудиозаписи. Скачать последнюю версию здесь. К тому же, в Вашем браузере должен быть включен JavaScript.

Бобурдан меросми
Кўзингдаги чўғ,
Эй сен мушти қаттиқ,
Кўнгли бўш бола.
Яшил ўрмонларда
Улғайганинг йўқ,
Сенинг ҳам кўз очиб
Кўрганинг — дала.

Ўзи яйрамаган
Сени яйратиб,
Отанг саҳар келиб,
Кетган саҳарда.
Онанг пахта терган
Сени ухлатиб,
Толларга осилган
Беланчакларда.

Бахтиёр болалик
Кечаги эртак,
Юраги увишган,
Кўзи ачишган.
Сенинг ҳам қўлингга
Беришиб этак,
Сенинг ҳам устингдан
Дори сочишган.

Асл чемпион ҳар
Ўзбек бўлолган,
Даладир дунёда
Асли катта ринг.
Деҳқоннинг қўлига
Кишанлар солган,
Миллат душманлари
Сенинг рақибинг.

Зарбингдан қалқисин
Кулаётганлар,
Юмшоқ ўрнидан бир
Туриб қўйсинлар.
«Ўзбекнинг иши»ни
Ўйлаб топганлар,
Ўзбекнинг муштини
Кўриб қўйсинлар…

Кураш тўйларга кўрк,
Сайилда эрмак,
Билакларга бердик
Хирмонларда тоб.
Японнинг эгнида
Бизларнинг яктак,
Пахтамиз Муҳаммад
Алига қўлқоп.

Бизнинг устозимиз
Имон ва ихлос,
Асли-ку мақтаниш
Эмас бизга хос.
Ўн икки ёшида
Кўзлари чақнаб,
Бобур йўлбарс билан
Олишгани рост.

Кимлардир бизларни
Қўшмасди сафга,
Муштингда миллатнинг
Номуси жодир.
Қай рақибни йиқсанг,
Улар тарафга
Бир кулиб қараб қўй,
Муҳаммадқодир.

Денгиз бўлиб жўшгин,
Дарё бўлиб қалқ,
Кетсин кўнгиллардан
Ранжлар озори.
Сенинг суянчиғинг
Ортингда бир халқ,
Сенинг мураббийинг —
Миллат сардори.

Қадоқ битган панжа
Зарби шунақа!
Кетмон тутган панжа
Зарби шунақа
Ҳабашмисан,
Фаранг,
Тур, эй, оғайни,
Ўзбекнинг анжанча
Зарби шунақа!

Ҳаёт асли кураш,
Ҳаёт асли жанг,
Янги зафарларга
Йўлласин сени.
Тўн кийиб қачонки
Майдонга чиқсанг,
Паҳлавон Маҳмудлар
Қўлласин сени.

Мен булбул эмасман,
Мен бир жайдари,
Кўнглимга сиғиниб
Бир қалам сурдим.
Худодан сўрайман:
Сенинг сингари,
Қодир ўғлонлари
Кўпайсин юртим!..

Сайт бўлими: Аудиогалерея

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ