"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Сирожиддин Рауф. Соғлом авлод қўшиғи (шеърлар)

Ўқилди: 983

DSC_0033-4 400Биз бахтиёр, ҳур авлод,
Ширу шакар, ҳам қандмиз.
Шаҳарлари гулобод
Шу Ватанга дилбандмиз.

Китоб десак, нур десак,
Мактаб томон йўл босиб —
Ўғил бўлсак, қиз бўлсак,
Аждодларга муносиб.

Истиқболда порлайди,
Амир Темур даҳоси.
Маърифатга чорлайди,
Улуғбекнинг закоси.

Боболарнинг орзуси
Бизга жуда яқиндир.
Тафаккурнинг зиёси
Фикримизда чақиндир.

Тутсак илм-фан туғин,
Шаксиз буюк эртамиз.
Она юртнинг довруғин
Дунёларга элтамиз!

Қувноқ кун

Келса биринчи апрель,
Севинчларга тўлар дил.
Жам бўлиб барча ўртоқ,
Ҳазилдан қилиб «тўқмоқ» —
Камчиликдан айтамиз,
Кулиб айтмай… қайтамиз!
“Уйқучи”, “қочоқвой”лар,
Шу куни бизни пойлар.
Ким «иккичи», «дангаса»,
Изза бўлади роса.
«Ёлғончи», «чақма-чақар»,
Айтинг-чи, кимга ёқар?
Кимки дарсга кеч қолар,
«Тошбақа» деб ном олар.
Кир-чир юрган болалар,
Ўзларидан ўпкалар.
Суртамиз қозонкуя,
“Иркит ўрдакча” дея.
Биров андак кеккайса,
Бурунчаси тиккайса,
Қолдириб уни якка,
Қилажакмиз калака.
Қунт қилиб ҳар биттамиз,
Ҳазил шеърлар битамиз.
Кўчиради кам-кўстсиз,
«Кўчирмачи» дўстимиз.
Қилмайди ҳеч ким араз,
Бу кулгилар беғараз.
Шу кун дилни очамиз,
Иллатлардан қочамиз.
Ҳамма дейди шод, мамнун:
— Хуш келибсан, қувноқ кун!
Fалати мусобақа
Хўроз соҳил олдида,
Fозни кўриб қолди-да:
«Эй, мақтанчоқ ғоз, — деди,
Ҳунарларинг оз, деди.
Чақир барча-барчани,
Ҳам қарғавой ғалчани.
Сен ҳақингда у жуда,
Лоф урибди беҳуда.
Fоз ҳаммадан зўр, дебди,
Билмаганлар кўр, дебди.
Энди ўзинг шу фурсат,
Зўрлигингни бир кўрсат,
Куч синашгин мен билан.
Мақтанмасин сен билан
Бундан буён бирор қуш.
Қани бўл, майдонга туш!».
Чорлаб дўсту ёрларни,
Шу атрофда борларни.
Ким эпчил-у ким чаққон —
Синашади икковлон.
Fоз ишлатиб ақлни,
Эслабди бир нақлни:
Бир кесган етти ўлчаб,
Fолиб бўлса — не ажаб?!
«Қуруқликда хўрозга,
Бўйи анча дарозга
Етиб бўлмас, шубҳасиз,
Бироқ унинг бир ожиз,
Бир оз нозик жойи бор.
Гарчи рақиб кўп номдор,
Сузишни-чи билмайди»,-
Дея ғоз сал жилмайди.
Мусобақа бошланиб,
Хўроз олдга ташланиб,
Чопар экан кўп шодон,
Fоз бурилди сой томон.
Ана, у сувга етди,
Бир зумда ўзиб кетди.
Fозни қилолмай таъқиб,
Хўроз қолди тутақиб.
Ер тирнаб «қу-қу»лади:
— Fоз нимага кулади?
Ўргансам-чи сузишни,
Кўрсатаман ўзишни!..

Ўгит
Кексалар дер:
«Бўлгин эҳтиёт,
Синалмаган
Бўлса агар от!»
Ҳайвонотнинг
Барига албат —
Тегишлидир,
Билсанг, бу ҳикмат.
Кўринса ҳам
Улар беозор,
Ҳушёрликни
Йўқотмоқ бекор.
Ҳаёт шундай:
Дуч қилса тақдир,
Ит, айниқса,
Хатарлироқдир.
Чиқиб қолса,
Йўлда баногоҳ,
Қочма сира,
Юргин секинроқ.
Ўйламаки,
Фақат ҳуради,
Ит қочганни
Ёмон кўради!.

Сайт бўлими: Болалар адабиёти

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ