"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Завқий (ғазал)

Ўқилди: 1 087

m

НЕТАЙ

Ёр келур замона йўқ, келмаса-келмасун нетай,
Сарф этарға хазона йўқ, келмаса-келмасун нетай.

Маскани кўз ичра десам, мардум аро калон экан,
Таклиф этарға хона йўқ, келмаса-келмасун нетай.

Эски бузуқ ҳаробада чуғздек айладим Ватан,
Бир тузук ошёна йўқ, келмаса-келмасун нетай.

Манъ этарга келмагин, кўп эмиш истихоралар,
Мундин ўтар баҳона йўқ, келмаса-келмасун нетай.

Таъна занонлар ўқлари кўксимизи ҳадаф қилур,
Келмагидин нишона йўқ, келмаса-келмасун нетай.

Журъаи жоми васлидин бермаса-бермасун менга,
Базми майи муғона йўқ, келмаса-келмасун нетай.

Қундузи партав афканим бўлмаса шамъи анжуман,
Ваъдаси бир шабона йўқ, келмаса-келмасун нетай.

Жону кўнгулни(нг) торини, соз чекарга шунчаким,
Мутриби хуш тарона йўқ, келмаса-келмасун нетай.

Кўзни тикиб қудумига, токай, ўлурман интизор,
Илмаса кўзга кулбами, келмаса-келмасун нетай,

Ишқ элини(нг) додига солмаса юрту эл қулоқ,
Одили бир замона йўқ, келмаса-келмасун нетай.

Ул кўзи ваҳшимиз буён бўлмаса ром, не ажаб,
Завқийда дому дона йўқ, келмаса-келмасун нетай.

 

Сайт бўлими: Ўзбек мумтоз адабиёти

Қўшимча:

Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар
Сергей Гетман: Главное для меня – это лично познакомиться с современными авторами Сергей Гетман: Главное для меня – это лично познакомиться с современными авторами
“Ҳамкорбанк”да ижодий учрашув “Ҳамкорбанк”да ижодий учрашув