"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ёзувчилар уюшмаси

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 1934 йилнинг 7-8 март кунларида Тошкентда бўлиб ўтган ёзувчиларнинг биринчи таъсис қурултойида ташкил этилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг таъсисчилари 1934 йилнинг 7-8 мартида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган биринчи таъсис қурултойининг жами 138 нафар иштирокчилари ҳисобланади. Мазкур қурултойда уюшма бошқаруви ва бошқарув раиси Раҳмат Мажидий сайланган.

Ўзбекистон ёзувчиларининг асосий мақсад ва вазифаси ҳамда ташкилий ҳуқуқий шакли Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг устави, гувоҳномаси, рамзи ва гувоҳномасида ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раҳбари ва унинг уч нафар ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг барча вилоят бўлимлари масъул котиблари бор.  Ўзбекистон Ёзучилар уюшмасининг штат бирлиги жами: 47 киши бўлиб, шулардан барча вилоятларда жами 24 нафар ҳодим фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг юридик манзили, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги Фармойишига асосан Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 16-а уйнинг 4-5-6 қаватларида жойлашган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси, республика маънавий тарғибот маркази, жамғармалар, бошқа уюшмалар ва бошқа жамики давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг жами 607 нафар аъзолари бор.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг чет давлатларда ваколатхона ва филиаллари йўқ.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Шарқ юлдузи”, “Звезда Востока”, “Ёшлик”, “Жаҳон адабиёти” журналлари нашр этилади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси – Муҳаммад Али.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари сони тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг жами 607 нафар аъзоси бўлиб, улар ҳудудлар кесимида қуйидагича акс этади.

№    Ҳудудлар номи    Уюшма аъзолар сони
1.    Қорақалпоғистон Республикаси    87
2.    Андижон вилояти                             18
3.    Бухоро вилояти                                  17
4.    Жиззах вилояти                                 12
5.    Қашқадарё вилояти                          28
6.    Навоий вилояти                                 9
7.    Наманган вилояти                            14
8.    Самарқанд вилояти                          21
9.    Сурхондарё вилояти                        14
10.    Сирдарё вилояти                              9
11.    Тошкент вилояти                             31
12.    Фарғона вилояти                               21
13.    Хоразм вилояти                                17
14.    Тошкент шаҳри                                309

Жами: 607 уюшма аъзоси (2016 йил 1 декабрьга қадар)
Вилоятлар бўйича 298
Тошкент шаҳри бўйича 309